ҲАЗРАТИ АТТОР Маърифий қисса

Kitob mualliflari Абдумутал АБДУЛЛАЕВ,

Йўл азобли эди. Фалак тоқидаги қуёш гўёки қум барханларини эритиб, уммонга қўшиб юборгудай шиддат ила борлиққа олов пуркарди. Қилт этган шабадага зор янтоқлар оғиздан чиққан нафасга ёнгудай. Бархан биқинида турган эчкиэмар, томоғи лўққилашини ҳисобга олмаса, худди ёғочга ўхшаб кўринади. Бир қарашда саҳрода ҳаёт сўнган каби борлиқ рангсиз ва нурсиз. Дафъатан ҳарорат остида жилоланаётган, саробий манзара ортида икки нуқта кўзга ташланди. Бу нуқталар аста-секин катталашиб, ниҳоят одамзотнинг шакл-шамойилига айлана бошлади. Ажабки, инсон қораси кўриниши билан қизиган қозондай ёнаётган саҳрога ғайритабиий файз ингандай туюлди. Қуруқ ёғочга сўна каби ёпишган бояги жонивор ҳам ҳайратланиб, инсон пойқадамига кўз тикди. – Ҳазрат, танамда бир томчи сув қолмади, – сафарга отланганларидан буён илк бора зорланди озғин, юзи кумуш каби йилтираётган одам.

Fan yoʻnalishi: | Adabiyot |
UDK
Kitob nashriyoti nomi: «Шарқ юлдузи» журнали 2011 йил, 5-6-сонлар
Kitob nashr qilingan shahar: Тошкент
ISBN:
Kitob nashr qilingan yili: 2011 Yil
Betlar Soni: 0
To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart
Turi: Jurnal
Tili: O‘zbekcha
Kitob yozuvi: Kiril
Matn turi: Bosma shaklda
Kirish huquq turi: OCHIQ KIRISH