ҚАРЗ БЕРИДГАН НУР

Kitob mualliflari РАҲМОН ҚЎЧҚОР,

Мустақил республикамиз Раҳбарияти томонидан Миллий роя ва мафкура илмий-амалий маркази зиммасига ғоят муҳим ва долзарб ва- зифалар юклатилган. Глобаллашаётган дунёда инсон онгу шуурида, ру- ҳияти ва ахлоқий қарашларида юз бераётган зиддиятли жараёнларни, уларнинг ёшларимизга таъсирини ўрганиш, фуқароларда мафкуравий иммунигетни кучайтириш мақсадида халқимиз босиб ўтган мураккаб тарихий йўлни холис ва атрофлича тадқиқэтиш шулар жумласидандир. Муҳтарам ўқувчи! Кўлингиздаги китобдан ҳам филология фанлари номзоди, адаби- ётшунос Раҳмон Қўчқорнинг инсон маънавий дунёсига оид мақолала- ри, Абдулла Қаҳҳор романларининг ижодий тарихига бағишланган ри- соласи ўрин олган. Муаллиф қайси мавзуда мулоҳаза юритмасин, одам- зотнинг, жумладан, замондошимизнинг маънавий-руҳий қиёфасини белгилайдиган ўлмас қадриятларни ўзига мезон қилиб олади. Ана шу мезондан келиб чиқиб тарихимизни, адабиётимизни, яқин ўтмишнинг мафкуравий манзараларини атрофлича таҳлил этади, зарур хулосалар чиқаради. Унинг мулоҳаза тарзидаги аниқлик, узвийлик, илгари сура- ётган фикр ва хулосаларини тўлиқ далиллашга интилиш кишини бе- фарқ қолдирмайди. Бунга қўшимча, китобда кўпчилик ўқувчилар омма- сига яхши таниш бўлган адабий асарлар мисолида баҳс-мунозаралар кечадики, бу унинг шавқ билан ўқилишига омил бўлади, деб ўйлаймиз. Китобга «Қарз берилган нур» дея сарлавҳа қўйилган. Муаллиф на- зарида, борлиқ мавжудотлар ичида инсонгагина раво кўрилган маъна- вият, маърифат, идрок, ижод, виждон ва иймон сингари танқис неъмат- ларнинг барчаси — том маънодаги қарз берилган нурдир. Агар бу китоб қалбингиздаги шу нурга яна бир толагина нур қўша олса, ўзимизни мақсадга эришган, деб ҳисоблаймиз.

Fan yoʻnalishi: | Ijtimoiy fanlar |
UDK
Kitob nashriyoti nomi: ТОШКЕНТ «МАЪНАВИЯТ» 2008
Kitob nashr qilingan shahar: ТОШКЕНТ
ISBN: ISBN 978-9943-04-091-5
Kitob nashr qilingan yili: 2008 Yil
Betlar Soni: 0160
To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart
Fayl formati: pdf
Fayl format turi: application/pdf
Fayl hajmi: 5.53 MB
Turi: Ilmiy kitoblar
Tili: O‘zbekcha
Kitob yozuvi: Kiril
Matn turi: Bosma shaklda
Kirish huquq turi: OCHIQ KIRISH