To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart | |
---|---|
Fayl formati: | |
Fayl format turi: | application/pdf |
Fayl hajmi: | 1.44 MB |
Turi: | Badiiy kitoblar |
Tili: | O‘zbekcha |
Kitob yozuvi: | Kiril |
Matn turi: | Bosma shaklda |
Kirish huquq turi: | OCHIQ KIRISH |
КЕЧА ВА КУНДУЗ
Ҳар йил бир келадиган баҳор севинчи яна кўнгилларни қитиклай бошлади. Яна табиатнинг дилдираган танларига илиқ қон югурди... Толларнинг кўм-кўк сочпопуклари қизларнинг майда ўрилган кокилларидай селкиллаб тушмоққа бошлади. Муз тагида лойқаланиб оққан сувларнинг ғамли юзлари кулди, ўзлари ҳорғин-ҳорғин оқсаларда, бўшалган қул сингари эркинлик нашъасини кемира-кемира илгари босадилар. Симёғочларнинг учларида якка-якка қушлар кўрина бошлади. Биринчи кўринган кўклам қуши биринчи ёрилган бодроқ нашъасини беради. Бултур экилиб, кўп қошларни қорайтирган ўсма илдизидан яна бош кўтариб чиқди... Мулойим қўлларда ивиб, сувга айлангандан кейин гўзал кўзларнинг супасида ёнбошлашни мунча яхши кўрар экан бу кўкат! Эркакларнинг гуллик дўпписига тегмай, яланг аёллар билан, уларнинг сочлари, гажаклари ва рўмол попуклари билан ҳазиллашиб ўйнаган салқин шабада... кўклам нашъаси билан шўхлик қилади.
Fan yoʻnalishi: | | |
---|---|
UDK | |
Kitob nashriyoti nomi: | «ШАРҚ» НАШРИЁТ МАТБАА КОНЦЕРНИНИНГ ТАҲРИРИЯТИ ТОШКЕНТ - 2000 |
Kitob nashr qilingan shahar: | ТОШКЕНТ |
ISBN: | |
Kitob nashr qilingan yili: | 2000 Yil |
Betlar Soni: | 287 |