-
-
-
-
Табассум
Эркин Воҳидов,Азиз китобхон! Янги асарининг чоп этилишини байрамни кутган боладек ин- тизор кутадиган, чоп этилганда эса, топиб ўқимасак, кўнглимиз жойига тушмайдиган севимли шоирларимиз бор. Улар бизни янги, эзгу оламга етаклайди. Қалбларимизни қайта тарбиялайди. Ўзбе- кистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидовнинг қўлингиздаги «Табассумт ҳам ана шундай кўз тутилган китоблардан. Унга шоирнинг халқимиз орасида машҳур «Ёшлик девониядан ғазал- лар, «Донишқишлоқ латифалари» шеърий мутойиба ва лутфлар, нақл ва масаллар, кўпчилик ёд биладиган ўша пародия ва бошқа ҳажвий асарлари киритилган бўлиб, улар она тилимизнинг ўзига хос бойликлари — ибора, юмор, киноя, қочиримлари воситасида ҳаётга муносабатимизга бағрикенглик бағишлайди, шарқона до- нишмандлик намуналари сифатида завқ-шавқ беради, ибратли хулосалар чиқаришга чорлайди. Энг муҳими, кулдиради, уни ўқиб маза қиласиз.
-
-
-
-
CHINOR
ASQAD MUXTOR,Asqad Muxtor nasrining mavzu-mundarijasi rang-barang, qahramonlari xilma-xil va o‘ziga xos. Yozuvchining asarlari markazida mehnat mavzui, o‘zi yashagan asr kishilari obrazi turadi. Siz “Chinor” romanini o‘qish asnosida bunga yana bir bor amin bo‘lasiz.
-
-
TARAS BULBA
NIKOLAY GOGOL,O‘z davrida rus adabiyotining eng istе’dodli yozuvchilaridan sanalgan Nikolay Gogolning ijodiy tajribasi tuganmasdir. Gogolcha uslub, gogolcha til, gogolcha tasvir, gogolcha yumor, gogolcha rеalizm jahon yozuvchilari uchun o‘ziga xos mahorat maktabi. Ikki qismdan iborat ushbu kitobda muallifning qiziqarli qissalari jamlangan bo‘lib, ularning har birida o‘sha davrdagi xalq hayoti, jamiyatning o‘ziga xos muammolari yengil yumoristik uslubda yoritilgan. Gogol asarlarining tub ma’nosini chuqur anglab, qahramonlari bilan yaqindan tanisharkansiz, odamzodning tug‘ilish, yeyish, ichishdan iborat va nihoyat paymonasi to‘lganda olamdan o‘tishi muqarrar bo‘lgan bu o‘tkinchi dunyoda hirs-havas nimadan o‘zi, deya o‘ylanib qolasiz. Turmushning majruh va hajviy darajada bеma’niligi-yu yaramasligini ko‘rasiz, binobarin, asar qahramonlari taqdirida qatnashasiz, ular ustidan kulasiz va qayg‘usidan azoblanasiz.
-
-
-
-
УЛУҒ ОНАНИНГ ЖАНОЗАСИ
ГАБРИЭЛЬ ГАРСИА МАРКЕС,Тўпламда жаҳонга машҳур ёзувчи, Нобель мукофоти сов- риндори Габриэль Гарсиа Маркеснинг энг яхши ҳикоялари жам- ланган. Бу ҳикояларда адибнинг фусункор реализми мукаммал даражага кўтарилган. Ҳикоялар сайқалланган услуби, шаклан мукаммаллиги ва муаллиф ғоясининг ниҳоятда аниқ ифодала- ниши билан ўқувчини ҳайратга солади
-
-
-
-
МЕРГАН
Кинг, Стивен,Замонамизнинг энг машҳур америкалик ёзувчиларидан бири, «Шуъла», «Ўлик ҳудуд», «Яшил йўлак», «Рита Хейворт ёхуд Шоушенкдан қочиш», «Чекишни ташланг корпорацияси» сингари бир-биридан ажойибу ¼аройиб ро- ман ва қиссалар, бетакрор ҳикоялар муаллифи Стивен Кинг аллақачон £арбда ўз ўқувчиларини топиб улгурган. Адибнинг ўзбек китобхонларига тақдим этилаётган «ªора Минора» туркумининг биринчи китоби ҳисобланмиш «Мерган» романининг бош қаҳрамони Роланд— «жойи- дан силжиган дунё»даги сўнгги олижаноб мерган. У нима бўлган тақдирда ҳам куч-қудрат ўчо¼и, коинотнинг пойдевор тоши— ªора Минорани излаб топиши керак. Бир кун келиб бу Минорани топади ҳам, лекин ҳозирча унинг чекига сеҳргарлик ила бошқарилмиш, баъзан биз- нинг оламимизга-да эшик очилиб туриладиган дунё бўйлаб саёҳатга чиқиш юки тушган...
-